18 январь куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Хотин-қиз теннисчилар рейтингининг кучли ўнталигида биргина ўзгариш кузатилди. Доминика Сибулкова 11-поғонадан 10-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова эса икки поғонага кўтарилиб, айни пайтда 163-ўриндан жой олган. Нигина Австралия Очиқ чемпионатининг иккинчи саралаш босқичида туркиялик Кагла Буюкакчайга имкониятни бой берганди. Оқгул Омонмуродова ва Сабина Шарипова ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолди.
1. Серена Уильямс (АҚШ) 8016
2. Мария Шарапова (Россия) 7335
3. Симона Халеп (Руминия) 6571
4. Петра Квитова (Чехия) 6360
5. Ана Иванович (Сербия) 4845
6. Агнешка Радванска (Польша) 4810
7. Эжени Бушар (Канада) 4715
8. Каролин Возняцки (Дания) 4625
9. Ангелик Кербер (Германия) 3360
10. Доминика Сибулкова (Словакия) 3007
163. Нигина Абдураимова (Ўзбекистон) 324
209. Оқгул Омонмуродова (Ўзбекистон) 238
268. Сабина Шарипова (Ўзбекистон) 160
Изоҳ (0)