Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Туркиядаги йиғин доирасидан ўрин олган биринчи назорат ўйинида ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Қозоғистоннинг «Жетису» клуби билан майдонга тушган «Пахтакор» 2:1 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда устунлик кўпроқ тошкентликлар тарафида бўлди. 20-дақиқада Соҳибовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунидан қайтди. 35-дақиқада Ораховац ҳисобни очди. Аднан яқиндагина «Пахтакор» билан шартнома имзолаганди. Биринчи бўлим охирида рақиб ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда Бабая таркибда бир неча ўзгариш амалга оширди. 49-дақиқада Андреевнинг зарбасидан кейин тўп «Жетису» футболчисига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади. Кейинги назорат баҳсини «шерлар» 20 январь куни Россиянинг «Мордовия» жамоасига қарши ўтказади.
«Пахтакор» — «Жетису»: 2:1 (1:1)
Голлар: Ораховац 35, Андреев 49.
«Пахтакор»: Рибкин, Мерзляков, Тожиев (I. Абдуллаев, 75), Ораховац, Ҳошимов (Холмуҳаммедов, 76), Соҳибов (Ж. Ҳакимов, 79), Андреев (Махарадзе, 54), Исматуллаев (Козак, 62), Каримов (Раҳматуллаев, 46), Машарипов (Солиев, 66), Пардаев (Олимов, 57).
Изоҳ (0)