Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Космин Олириу жамоасининг Осиё кубоги чорак финалига чиқишига тўла ишонмоқда. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар берди.
«КХДРга қарши ўйинни унутиб, фақат Ўзбекистон билан бўладиган ўйин ҳақида ўйлай бошладик. Бу бошқача ўйин бўлади. Бошқача ўйин услубига эга бўлган бошқача жамоа. Ўйлайманки, биз чорак финал йўлланмасини қўлга киритамиз», − дейди руминиялик мутахассис.
Изоҳ (0)