Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 31 март куни Токио шаҳрида Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар беради.
Ушбу ўртоқлик учрашуви борасида музокаралар якунига етди ва иккала томон учрашув жойи ва вақтини тасдиқлади.
Унга кўра, учрашув Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 19:25 (Тошкент вақти билан 15:25) да бошланади.