Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Осиё кубоги−2015’нинг яна бир ўйинига тайинланди. У бугун бўлиб ўтадиган “C” гуруҳи вакиллари — Қатар ва Эрон ўртасидаги учрашувни бошқаради, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ўйин Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади. Учрашув Сиднейдаги «Австралия» стадионида бўлиб ўтади.
Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади. Заҳира ҳаками эса малайзиялик Моҳд Амирул Изван. Бешинчи ҳакам вазифасини сингапурлик Жефрей Гоҳ бажаради.
Изоҳ (0)