Marlboro компанияси рекламаларида ковбой ролини ижро этган Даррелл Хью Уинфилд 12 январь куни АҚШнинг Вайоминг штатидаги Ривертон шаҳрида жойлашган ўз уйида 85 ёшида вафот этди, деб хабар бермқода Associated Press. Унинг рафиқаси ва олти нафар фарзанди қолган.
Уинфилд 1960 йилларнинг охирида Marlboro сигареталарининг «юзи»га айланган ва 1980 йиллар охирларигача Philip Morris International рекламаларида суратга тушишда давом этган. Тамаки гиганти учун реклама компаниясини ишлаб чиққан Leo Burnett агентлиги уни Вайоминг штатидаги ўзи ишлаган ранчолардан биридан топган.
Қайд этилишича, Marlboro рекламаларида суратга тушган Эрик Лоусон 2014 йил бошида, Дэвид Маклин 1995 йилда, Дэвид Миллар 1987 йилда чекиш билан боғлиқ касалликлардан вафот этган.
Изоҳ (0)