Австралиянинг Брисбен шаҳрида Осиё кубоги гуруҳ босқичи иккинчи тури доирасидаги Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.
Хитойликлар устунлигида бошланган биринчи бўлим Ўзбекистон устунлиги билан якунланди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 22-дақиқада Одил Аҳмедов томонидан киритилган гол Ўзбекистоннинг минимал ҳисобдаги устунлигини таъминлади.Иккинчи бўлимни эса Хитой ўта фаол ўтказди ва якунда иродали ғалабага эришди. 55-дақиқада Ву Си ҳисобни тенглаштирди ва 67-дақиқада Сун Ке жамоасини олдинга олиб чиқди. 2:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади.
3-турни Ўзбекистон 18 январь куни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)