Осиё Кубоги “A” гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашувида Австралия термаси Уммонга қарши майдонга тушиб, йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ушбу ғалаба «соккеруз»ларга келаси босқич йўлланмасини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Бугунги куннинг биринчи ўйинида Жанубий Корея Кувайтни енгиб, кейинги босқич йўлланмасини биринчилардан бўлиб ҳал қилганди.Эндиликда сўнгги турда Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйин гуруҳда қайси терма биринчи ўринни эгаллашини аниқлаб беради.
Осиё Кубоги, “A” гуруҳи.
Уммон - Австралия 0:4
Голлар: М.Маккай 27, Р.Круз 30, М.Миллиган 45, Т.Юрич, 70
Уммон: Ал-Ҳабсий, Ал-Мусаламий, Ал-Бусаидий, Амир, Овайсий, Ал-Фарсий, Муборак, Жоҳар, Ал-Ҳусний, Иброҳим (Али Салим 88), Ал-Мақбалий.
Австралия: Раян, Дэвидсон, Санбури, Спиранович, Франич, Миллиган, Луонго, МакКай, Лекки, Круз, Кейхилл.
Изоҳ (0)