Тошкентдаги Халқаро вестминстер университети ташкил этилганининг 13 йиллиги муносабати билан 19 январь куни соат 18:00 да университет ҳузуридаги академик лицейнинг фаоллар залида анъанавий Voices of Goodness (Яхшилик наволари) хайрия концертининг ОИТСга қарши курашга бағишланган сони ташкиллаштирилади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Концертда университетнинг истеъдодли талабалари билан биргаликда Жасур Мирсагатов, Бобур Уразалиев ва Улуғбек Холиқов сингари таниқли эстрада ижрочилари, халқаро ва миллий танловлар совриндорлари ҳам қатнашади.
Шунингдек, тадбир ОИВ билан касалланган болалар ва аёлларга ёрдам кўрсатишга мўлжалланган хайрия акцияси якуни сифатида ҳам ўтказилади. Бу мақсадда залда маблағ тўплаш учун махсус қутилар ўтказилади.
Изоҳ (0)