Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги «Оттава К.А.Н» масъулияти чекланган жамияти ўз автотранспорт паркини янгилаш ва шунинг баробарида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган Isuzu SAZ NP37 русумли автобуслардан 6 дона харид қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Янги автотранспорт воситалари шаҳарда ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари билан таъминланиб, бугунги кунда 370-сонли «Паяриқ АШБ — Қўшработ АШБ», 420-сонли «Паяриқ АШБ — Деҳқонобод қишлоғи» ҳамда 367-сонли «Паяриқ АШБ — Балиқчилик қишлоғи» йўналишларида мунтазам қатнамоқда.
Янги автобуслар харид қилиниши 12 кишини иш билан таъминлашга имкон берди, уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.
Изоҳ (0)