2014 йилнинг ёз фасли бошларида Наманган вилоятидаги Чуст тиббиёт коллежида ишлаган аёлга бир таниш аёл қўнғироқ қилиб, бир танишининг уч нафар жияни коллежга кирмоқчилигини ва бунинг орқасидан яхшигина пул ишлаб олиш мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.
Коллеж ходимаси бу таклифни ўйлаб бўлгунча таниши пулни олиб унинг олдига келди. У 1000 долларни олиб, ҳали сумкасига жойлаб улгурмаган вақтда қаршисидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари чиқди.
Кейинроқ маълум бўлишича, коллеж ходимасининг таниши «мижоз»га жиянларини 1200 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган, бир неча кун олдин 200 долларни олаётган пайтда қўлга тушган. Ушбу жиноятга тегишли жазо берилгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)