Буюк Британиянинг Telegraph газетаси томонидан тузилган саёҳат учун 10 та ғайриоддий йўналиш рўйхатидан Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри ҳам жой олди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Нукус шаҳри таърифида асосий эътибор Игорь Савицкий номидаги Давлат санъат музейига қаратилган бўлиб, бу ердаги коллекция «ҳақиқий марварид» деб аталган. Тақиқланган санъат музейи сифатида танилган муассаса ХХ аср рус авангард рассомчилиги коллекциясини ўзида жамлагани таъкидланган.
Музей директори Мариника Бобоназарованинг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, Нукус Ўзбекистонда Самарқанд, Бухоро ва Хивадан кейин тўртинчи энг йирик саёҳат йўналишига айланиб бормоқда.
Изоҳ (0)