Индонезия табиий офатларнинг олдини олиш миллий агентлиги маълум қилишича, Суматра ороли шимолида жойлашган Синабунг вулқони 3 километр баландликкача тутун устуни ҳосил қила бошлаган, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Қайд этилишича, Синабунг вулқони отилишига ўрганиб қолган маҳаллий аҳоли хотиржамлик сақламоқда. Вулқонга бевосита яқин ҳудудда яшовчи аҳолини эвакуация қилиш ишлари якунланган. Умумий ҳисобда 2,4 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. 3 январнинг ўзида 20 мартадан кўп тутун отилгани маълум қилинган.Маълумот учун, Медан шаҳридан 60 километр узоқликда жойлашган Синабунг вулқонининг денгиз сатҳидан баландлиги 2460 метрни ташкил этади. 400 йиллик жимликдан кейин вулқон биринчи марта 2010 йилда отилган бўлса, кейин бу ҳолат яна 2013 йилда, шунингдек, 2014 йил боши ва ўртасида такрорланган.
Изоҳ (0)