Бугунги таомномада — тунец балиғидан кранч-салат
Ушбу салатни тайёрлаш учун тахминан 30 дақиқа вақт ва 27 290 сўм талаб этилади.Зарур масаллиқлар:
- 1 банка консерваланган тунец балиғи
- 1 банка консерваланган қизил ловия
- 200 г черри помидори
- 0,5 бош «Айсберг» карами
- 100 г Brotmeister жавдари нони
- 50 мл зайтун ёғи
- 50 мл бальзамли сирка
- туз
- мурч
Тайёрланиши:
1. 0,5 бош «Айсберг» карамини йирик-йирик қилиб тўғраймиз ва катта идишга соламиз.2. Унга ҳар бири тўрт бўлакка бўлинган 200 г черри помидорларини қўшамиз.
3. 100 г Brotmeister жавдари нонини майда тўғраб, духовкада қуритиб оламиз (қуритилган тайёр жавдари нондан фойдаланиш ҳам мумкин). Уни ҳам идишга соламиз.
4. Устидан 1 банка консерваланган қизил ловияни соламиз.
5. Салатга 1 банка консерваланган тунец балиғини ҳам қўшамиз.
6. Устига 50 миллилитрдан зайтун ёғи ва бальзамли сирка, таъбга кўра туз ва мурч соламиз. Барча масаллиқларни яхшилаб аралаштирамиз.
7. Салатни ликопга солиб, фантазиямизга кўра безатамиз.
Салат тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу салатни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 8 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги RomAntica ресторани ва шахсан бош ошпаз Шуҳрат Исломовга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида олмали штрудель ва чизкейк тайёрлаймиз ҳамда улар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)