Венгриянинг Дьёр шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутунжаҳон ёшлар шахмат олимпиадаси якунланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Сўнгги 10-тур учрашувини Олимпиадада 21-рақам остида таснифланган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сербияга қарши қора доналарда ўтказди. Рейтингда рақибларига нисбатан яхшироқ ўринга эга бўлишига қарамай, якунда Маматқул Хайлаев шогирдлари 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини 10 очко билан 26-ўринда якунлади. Сербия эса 15-поғонадан жой олди. Ўзбекистон терма жамоаси 10 та учрашувдан тўрттасида зафар қучди. Яна шунча ўйинда имконият бой берилди. Икки баҳс дуранг натижа билан якунланди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги тур олдидан турнир жадвалида 19-ўриндан жой олиб турган бўлса, Сербия 24-поғонани банд этган эди.
Сербия — Ўзбекистон: 2,5:1,5
Лука Радович (2352) — Ортиқ Ниғматов: (2236) 0:1
Янко Радович (2272) — Нодирбек Ёқуббоев: (2144) 1,5:1,5
Велимир Ивич (2176) — WFM Баҳора Абдусатторова: (2216) 1:0
Марина Гайчин (2036) — FM Нодирбек Абдусатторов: (2186) 1:0