Россия миллий валютаси — рублнинг доллар ва еврога нисбатан кескин қадрсизланиши Нью-Йорк биржаси савдоларида олтин нархининг арзонлашувига сабаб бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Хусусан, бир унция олтин нархи 2 фоизга арзонлашиб, ҳозирги вақтда 1190,6 доллардан сотилмоқда.
Февраль ойи учун олтин етказиб бериш нархи эса 1,2 фоизга арзонлашиб, бир унция учун 1207,7 долларни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, жаҳон бозорларида олтин нархининг арзонлашуви АҚШ пул-кредит сиёсатининг қатъийлашувига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)