Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси 2015 йилги мавсумга қаратилган тайёргарлигини бошлади, деб хабар беради «Uff.uz».
«Қалдирғочлар» 12 декабрь куни ўз қароргоҳида йиғилди. Дастлабки икки кун мобайнида жамоа аъзолари шифокорлар кўригидан ўтди.
Ҳозирда машғулотлар кунига икки маҳалдан давом эттирилмоқда.
«Бунёдкор»нинг ушбу йиғини 29 декабрга қадар пойтахтда давом эттирилади. Янги йил байрамидан сўнг илк хорижий йиғинга жўнаб кетилади.
Изоҳ (0)