Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида BlackBerry компаниясининг флагман смартфони Passport 2,8 миллион сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфоннинг дизайни квадрат кўринишида ва унинг 4,5 дюйм 1440×1440 пикселли дисплейи ҳам квадрат шаклида. Унда QWERTY-клавиатураси мавжуд, шу боис смартфонда ҳам сенсорли, ҳам одатий клавиатурада ёзиш имкони бор.
BlackBerry Passport смартфонида 2,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 801 процессори, Adreno 330 видеокартаси, 3 Гб тезкор ва 64 Гб ички хотира (+MicroSD), 2 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, Wi-Fi, NFC, 3450 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Смартфон LTE модули ва BlackBerry OS 10.3 операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)