2014 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг еттинчи раундида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу, Бош вазири девони ҳузуридаги Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги президенти Чам Сердар ва иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари Аднан Йилдирим билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон — Туркия муносабатларининг амалий жиҳатлари, жумладан, ҳамкорликнинг турли соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Кемал Айдин билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.