The Wall Street Journal маълумотларига кўра Samsung Galaxy S5 смартфонлари кутилганидан камроқ сотилган. Бу ҳақда The Verge хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Ушбу смартфон сотила бошланганидан кейин, уч ой ичида 12 миллион дона сотилиши кутилган эди. Аммо Samsung Galaxy S5 смартфонини кутилганидан деярли 40 фоиз, тахминан 4 миллион дона кам сотган. Шу билан бирга Samsung Galaxy S5 смартфонининг сотуви Хитойда 50 фоизга камроқ бўлган бўлса, АҚШда эса кўпроқ сотилган.
The Verge нашри ушбу хабар юзасидан Samsung билан боғланганда, компания томонидан, «Биз миш-мишларга фикр билдирмаймиз» — дея жавоб олган.
Изоҳ (0)