Германия исроилликлар ва фаластинликларни тинчлик музокараларини тиклашга чорлаб, Фаластин давлатчилигини бир томонлама тан олишга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel маълумотига таяниб, «Европейская правда» нашри хабар бермоқда.
Германия канцлери Ангела Меркель Берлин иккала давлатни ҳам қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Биз қанчалик қийинлигини кўряпмиз, шунинг учун ҳам Фаластинни фақат бир томонлама тан олиш бизни олдинга ҳаракатлантира олмайди», — деди Меркель.
Канцлернинг сўзларига кўра, эътиборни айни дамда долзарб бўлиб қолаётган Фаластин — Исроил музокараларини олиб боришга қаратиш керак.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Испания парламенти мамлакат ҳукуматига Фаластинни давлат сифатида тан олишни тавсия қилган эди.
Изоҳ (0)