Англиянинг Солфорд шаҳридаги St Ambrose Barlow Catolic High School мактаби тарбияланувчиси номақбул соч турмаги учун ўқишдан четлатилди, деб хабар бермоқда Метро.
13 ёшли Льюис Кеннига соч турмагини ўзгартирмагунча дарсларда қатнашиш тақиқланган. Қайд этилишича, «Манчестер Сити» мухлиси бўлган бола сочини клуб ҳужумчиси Серхио Агуэро каби турмаклаган. Ўтган ойда Кеннининг энг яхши дўсти Жек Литтлвуд сочини ўта калта қилиб олдиргани учун ўқишдан четлатилгани айтилган.
Боланинг ота-онаси мактаб маъмурияти қароридан норози эканлигини айтиб, тақиқнинг бекор қилинишига эришишларини маълум қилган. Мактаб директори Мария Гарсайда эса таълим муассасаси юқори мақомга эга бўлиб, ўз тарбияланувчиларига ҳам шунга яраша талаблар қўйишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)