Ўзбекистонда бугунги кунда рўйхатга олинган оммавий ахборот воситалари сони 1400 дан ошди, оммавий ахборот воситаларининг умумий сонида нодавлат сектор улуши 2010 йилга нисбатан деярли икки баробар кўпайди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, нашриётлар 107, матбаа корхоналари 1514 тани ташкил этди.
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг учдан бир қисми интернет тармоғининг фаол фойдаланувчиларидир.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 12 телерадиоканалдан иборат. Соҳага рақамли ва мултимедиа технологиялари жорий этилмоқда. Миллий телекоммуникациялар тизими дунёнинг 180 мамлакатига чиқиш имкониятига, 28 йўналиш бўйича тўғридан-тўғри халқаро каналларга эга бўлиб, интернетдан реал вақт режимида эфир амалга оширилади.
Изоҳ (0)