Nokia’нинг Twitter’даги расмий аккаунтида қора қути ичидаги маҳсулот сурати билан унинг «нима эканлигини тахмин қилинг» дея твит қолдирилди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асослниб «Пароль» нашри хабар берди.
Компания бренди номининг машҳурлигини яна тиклаб олмоқчи. Кўринишидан бугун, 18 ноябрь куни тақдим этиладиган ушбу маҳсулот бу йўл учун илк қадам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Microsoft компанияси Nokia’нинг мобил қурилмалар бўлимини харид қилган эди. Яқинда эса Lumia смартфонларидан Nokia номини олиб ташлади ва эндиликда улар Microsoft Lumia номи остида ишлаб чиқарилади.
Шу билан бирга, Nokia компанияси яна телефон ишлаб чиқариш саноатига қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-миш тарқалган эди. Аммо компаниянинг янги раҳбарининг сўзларига кўра, Nokia бошқа телефон ишлаб чиқармайди.
Изоҳ (0)