Ўзбекистонда 20 ноябрдан — 20 декабрга қадар ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига таянган Gazeta.uz’га асосланиб, «Кун» хабар бермоқда.
Маълумот учун, ойлик Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан, ҳар йили «куз-қиш иситиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида» ўтказилади.
ИИВнинг «Постда» газетаси маълумотларига кўра, ойлик давомида аҳолининг кенг қатлами орасида ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади.
Бундан ташқари, маҳаллалар ва одамлар кўп тўпланадиган жойларда, саноат объектларида, ўқув ва мактабгача таълим муассасаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)