Фарғоналик фуқаро ўзининг Damas русумли автомашинасида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри хабар бермоқда.
Фуқаро машинасини йўл ёқасида қолдириб, танишининг уйига кириб кетди. Бироздан сўнг қайтиб чиққанида эса машинаси жойида йўқ эди. Бу ҳақда у тезда ИИБга хабар берди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «машина ишқибози» аниқланди. Бировнинг машинасини олиб қочган жиззахлик шахс энди қонун олдида жавоб беради, дейилади нашрда.
Изоҳ (0)