13 ноябрь куни бўлиб ўтган тадбирда BlackBerry компанияси Android қурилмалар учун хавфсизликнинг янги даражасини таклиф қилди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Кейинги йилнинг бошидан BlackBerry компаниясининг юқори даражадаги хавфсизлик тизими Samsung компаниясининг мобил қурилмалар учун мўлжалланган Knox номли хавфсизлик тизими билан бирлаштирилади.
Бу эса Samsung қурилмаларининг янада яхшиланишига хизмат қилади. Чунки BlackBerry’нинг мобил қурилмалар учун мўлжалланган хавфсизлик тизими энг аълолардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, ушбу ҳамкорлик мобил қурилмалар сотишда пастлаётган BlackBerry компанияси учун ҳам фойдали бўлади.
Изоҳ (0)