«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов кампанияси шу йилнинг 15 сентябрида бошлангани ва сайлов 21 декабрда ўтказилиши муносабати билан «Сайлов — 2014» ижтимоий сўровини ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари — эркаклар ва аёллар, ёшлар, пенсионерлар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этди.
Сўров давомида аҳоли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов тўғрисида етарлича хабардор экани маълум бўлди. Сўров иштирокчиларининг қарийб 90 фоизи сайлов 2014 йил декабрда ўтказилишини билади. 86,7 фоизи сайловчилар ҳуқуқларидан яхши хабардор. Аксарият иштирокчилар янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонун билан танишиб чиққан.
Сўров шуни кўрсатдики, фуқароларнинг кўпчилиги шу йилнинг 21 декабрида бўлиб ўтадиган сайловда албатта иштирок этади. Улар ушбу муҳим сиёсий воқеага пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Изоҳ (0)