Тошкент шаҳрининг Беруний мавзесидаги «Антикафе»да Ўзбекистон халқ артисти Марям Ёқубованинг 105 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтади. Бу ҳақда Afisha.uz’га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Хабар берилишича, кеча меҳмонларида Марям Ёқубованинг ажойиб дунёси билан танишиш, уни ёдга олиш ва у билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Актриса ҳақида унинг қизи Тамара Ёқубова сўзлаб беради.
«Антикафе»даги ушбу тадбир 13 ноябрь куни соат 18:00да бошланади. Кириш – 12 минг сўм.
Ўзбекистон халқ артисти Марям Ёқубова театр ва кинода 80дан ортиқ ёрқин образларни яратган бўлиб, у «Ўткан кунлар»даги Ўзбекойим, «Маҳаллада дув-дув гап» фильмидаги Ойпошша ва бошқа роллари билан танилган.
Актриса 1987 йил 8 февраль куни вафот этган. 2014 йил 19 октябрь куни у 105 ёшга тўлган бўларди.
Изоҳ (0)