Ўзбекистондаги энг оммабоп онлайн янгиликлар нашри — «Daryo»нинг мобил дастури iOS 8 операцион тизими учун оптималлаштирилди ва Apple iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларининг дисплейига мосланди, деди лойиҳа раҳбари Фарҳод Файзуллаев.
«Daryo» нашрининг мобил дастури iPhone ва iPod touch қурилмаларида, iOS операцион тизимининг 5-версияси ва ундан янгиларига мўлжалланган. Куннинг энг долзарб мавзуси дастур фойдаланувчиларига пуш-билдиришномалар орқали юборилади.
iTunes Connect хизмати статистикасида қайд этилишича, 11 ноябрь ҳолатига кўра «Daryo»нинг iOS операцион тизимига мўлжалланган дастури 8000 мартага яқин юклаб олинган. Ушбу дастурни 1 майдан бошлаб Apple’нинг мобил дастурлар дўкони — App Store’дан юклаб олиш мумкин.
Бундан ташқари, март ойида «Daryo»нинг Android-смартфонлар учун мўлжалланган дастури тақдим этилган эди. Шу кунга қадар дастур 15 000 мартага яқин юклаб олинди ва Play Store’да 821 нафар киши унга аъло баҳо берди. Нашрнинг Android-смартфонлар учун дастурини Google Play дўконидан юклаб олиш мумкин.
Изоҳ (0)