ФИФА рефериси Равшан Эрматов Туркия Футбол Федерацияси таклифига кўра, 12 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувини бошқариб боради, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Мазкур ўртоқлик учрашувида Эрматовга қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.
Туркия ҳамда Бразилия миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь куни Истанбулдаги «Şukru Saracoğlu» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)