Facebook ижтимоий тармоғи See less — «камроқ кўриш» функциясини ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу функция тармоқдаги айрим дўстларингиз ёзаётган статус, сурат, видео, Share қилиш, Like босишларни лентангизда камроқ кўриш имкониятини беради. «Камроқ кўриш» функциясини ишга тушириш учун, дўстингиз ёзган постнинг тепа, ўнг қисмидаги менюни очасиз, у ердан «I don’t want to see this» бандини танлайсиз, шунда See less функцияси пайдо бўлади.
Шу пайтгача тармоқдаги бирор дўстингизнинг ёзган постлари сизга ёқмаса, уларни Unfollow қилиш — умуман ўқимаслик функцияси мавжуд эди. Шунингдек, «I don’t want to see this» банди орқали охирги марта Unfollow қилган дўстларингиз рўйхатини кўришингиз ва уларни қайта ўқий бошлашингиз мумкин бўлади.
Facebook ушбу функцияларни веб ва мобил версиялар учун ҳам тайёр ҳолатга келтириб бўлган. Тез орада улар барча учун фойдаланишга топширилади.
Изоҳ (0)