Ўзбекистоннинг 19 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги иккинчи ўйинда ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Вячеслав Солохо шогирдлари бу сафар Ливанни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўзбекистонлик қизлар рақиб дарвозасини етти марта ишғол қилди. Голларнинг учтаси биринчи бўлимда, қолгани иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига киритилди.
Маълумот учун, Осиё чемпионати йўлланмасини битта терма жамоа қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси 1-турда Ҳиндистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Изоҳ (0)