Россиянинг Омск шаҳрида хотинини алвасти деб ўйлаб, уни ўлдириб қўйган 34 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
6 ноябрга ўтар кечаси Омскдаги уйлардан бирида яшовчилар бола йиғисини эшитиб, полиция чақирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уйдаги хонадонлардан бирида бўйнига пичоқ урилган 30 ёшли аёл жасадини топган.
Қотиллик ишида биринчи навбатда аёлнинг эри гумон қилинмоқда. Кучли алкоголь мастлиги таъсирида бўлган эркак хотинини алвасти деб ўйлаган ва уни ўлдирган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)