Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2014 йилнинг 15 ноябрига қадар Тошкент шаҳрининг бир нечта кўчаларида режали қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Қазиш ва таъмирлаш ишлари қуйидаги ҳудудларда олиб борилмоқда:
1. Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасида «Тошиссиққуввати» ИЧБга тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 2014 йил 6 октябрдан 4 ноябргача.
2. Учтепа тумани, М.Шайхзода кўчасида «Тошиссиққуввати» ИЧБга тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 2014 йил 4 сентябрдан 7 ноябргача.
3. Чилонзор тумани, Заргарлик кўчасида «Тошиссиққуввати» ИЧБга тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 2014 йил 10 сентябрдан 8 ноябргача.
4. Миробод тумани, Янги Кўйлиқ кўчасида «Тошиссиққуввати» ИЧБга тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 2014 йил 24 сентябрдан 10 ноябргача.
5. Учтепа тумани, Зарафшон ва Наво кўчаси бўйлаб, Ўрикзор ва Кўксарой маҳалласига «Тошкенцҳаҳаргаз» филиали ташкилотига тегишли (поғонама-поғона) катта босимли газ тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 2014 йил 25 сентябрдан 8 ноябргача.
6. Мирзо Улуғбек тумани, Юзработ кўчасида (йўлнинг қатнов қисми очиқ усулда) «ОДС Минздрав РУз» ташкилоти томонидан катта кучланишли кабел тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 2014 йил 25 сентябрдан 5 ноябргача.
Тошкент шаҳри кўчалари чорраҳаларига ташқи кузатув камералари ўрнатиш мақсадида олиб борилаётган, шунингдек турли сабаблар туфайли авария содир бўлганда амалга ошириладиган тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишлари бундан мустаснолиги айтилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳаракатланиш вақтидаги ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган.
Изоҳ (0)