Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Instagramдаги саҳифасига Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан мамлакат президенти Владимир Путиннинг олдида тушилган селфи-фотосуратни жойлаштирди.
Расмга берилган изоҳда айтилишича, Қодиров ва Медведев Нальчикда алоҳида учрашув ўтказиб, келажакдаги лойиҳалар ҳақида суҳбатлашган. Қодиров дунёдаги вазият қалтислиги туфайли Россия олдида янги иқтисодий вазифалар турган бир пайтда Медведев минтақаларга реал ёрдам кўрсатаётгани учун ундан миннатдор эканлигини таъкидлаган.
«Биз Дмитрий Анатолевич билан бирга дунёнинг энг катта таъсирга эга шахси, Россия миллий етакчиси портрети олдида селфига тушдик», − деб суратга шарҳ берган Қодиров. Шунингдек, ушбу пост Чеченистон раҳбарининг Facebook’даги саҳифасида ҳам жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Forbes журнали версияси бўйича 2014 йилнинг энг нуфузли кишиси деб тан олингани хабар берилган эди.