«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа чемпионлар лигаси доирасида «Аякс» дарвозасига иккита гол урди (2:0). Ушбу голлар аргентиналик футболчи учун Чемпионлар лигасидаги 70 ва 71-голлар бўлди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Ушбу кўрсаткич орқали Лионель Месси «Реал» клубининг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалесга тенглашиб олди. Рауль 144 та ўйинда 71 та гол урган бўлса, Мессига шунча гол уриш учун 90 та ўйин етарли бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» футболчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигасида 70 та гол урган.
Изоҳ (0)