Россия Бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер ўзининг Hello Magazine’га берган интервьюсида турмуш ўртоғи − миллиардер Алишер Усмонов тўғрисидаги ўз фикрларини билдирди.
«Турмуш ўртоғим чақирмагунча мен ишлайвераман. Унинг кўп чақиравермаслиги туфайли мен бадиий гимнастика соҳасида яхши мутахассис бўлиб етишдим. Унда ҳам, менда ҳам ўзимизнинг алоҳида улкан ҳаёт маконимиз мавжуд. Шундай бўлса ҳам, Алишер − мен учун қирол, ҳаттоки унинг исими ҳам шу маънода.
Мен эса аёлман, шунчаки унинг қовурғасидан яралган аёл. У бўлса ўз маконига жуда озчиликни киритади. Бу биз яқин эмасмиз деган маънони англатмайди. Аксинча, биз бир-биримизни яхши тушунамиз, суҳбатлашамиз, маслаҳатлашамиз, у мени танқид қилади.
Актёрни томошабинлар етиштирганидек, эрни ҳам хотин етиштиради. Аёл хоҳласа, эркакни ўзи ўйлаган инсонга айлантиради. Мен ҳар доим Алишерга ‘Сен − буюксан! Сен − даҳосан’ дер эдим. У кўплаб синовлардан ўтганига қарамай худди шундай бўлди. У тушкунликка тушарди, мен эса ўшанда бу ҳақда ўйлаш ҳам ақлга сиғмаганига қарамасдан, ҳаммаси яхши бўлиб кетишини айтардим. Мен ҳар доим у супер инсонлигини билардим», − деди Винер.
Маълумот учун, Ирина Винер 1948 йилда Самарқандда туғилган бўлиб, 1992 йилгача Тошкентда бадиий гимнастика соҳасида ишлаган, кейин эса Россияга кўчиб кетган. Сўнгги йилларда Россиянинг энг бой кишиси деб топилаётган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)