Самарқанд вилояти Паяриқ туманида тегишли ҳужжатларсиз авиачипта сотиш фаолияти билан шуғулланган фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда, «Ҳуқуқ» газетасига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, фуқаро ижарага олинган дўкон пештоқига «Авиакасса» деган ёзувни илиб қўйиб, хонага компьютер қурилмаларини ўрнатган, келган мижозлардан эса пул ва паспортларини олиб қолиб, улар номига шаҳарнинг турли авиакассаларидан қалбаки электрон авиабилетларни расмийлаштириб, тарқатган.
Ушбу фуқаро хизматларидан фойдаланган икки шахс Россияга кетиш арафасида, Самарқанд халқаро аэропортида чипталари қалбаки эканлигини (иккала чипта рақами бир хил эканлигини аэропорт ходими билдирган) билиб қолган. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишган, қалбаки авиачипта сотувчиси эса тезда қўлга олинган.
«У фуқароларга келтирган зарарни тўлади ва айбига яраша жиноий жавобгарликка тортилди», – дейилади хабарда. Қайд этишларича, у бир мижоздан Россия авиачиптасини 324 доллардан сотган.
Изоҳ (0)