Италияда Fiestalonia International халқаро танловида иштирок этган ўзбекистонлик Селиванна Син биринчи ўринни эгаллаб, лауреат мақомига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Народное слово» газетаси хабар бермоқда.
Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг иккинчи босқичида таълим олаётган Селиванна Син танловда француз ва рус тилларида икки вокал композициясини ижро этди. Мазкур композициялар танлов ҳайъат аъзолари томонидан 16—19 ёшдаги 87 нафар иштирокчи орасида энг яхши «поп-вокал» деб топилди.
Селиванна 18 ёшидаёқ бир неча бор Миср, Жанубий Корея, Россия сингари давлатларда ўтказилган ижодий танловларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, ғолибликка эришган.
Изоҳ (0)