Германияда 1936 йилда ишлаб чиқарилган яхши ҳолатдаги Юнкерс самолёти йўловчиларни мамлакат бўйлаб саёҳатга олиб чиқади, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Парвозлар ҳар ёзда Германия бўйлаб турнелар уюштирадиган Deutsche Lufthansa Berlin Stiftung компанияси томонидан амалга оширилади. Саёҳат учун компания сайтидан чипта харид қилиш кифоя. Уни чоп қилиб, Lufthansa’нинг бошқа оддий рейслари каби хавфсизлик назоратидан ўтгач самолётга ўтириш мумкин.
Самолёт салони жуда яхши тайёрланган. Ҳар бир ўриндиқнинг чўнтагида хавфсизлик йўриқномаси мавжуд. Парвоз вақтида ҳар бир йўловчи учувчиларнинг кичик кабинасига кўз югуртириши мумкин. Экипаж икки учувчи, стюардесса ва механикдан иборат. Самолёт одатда 200 метр баландликда учади, бу эса обидаларга ҳали етмасдан уларни осмондан кузатиш имконини беради.
Изоҳ (0)