Сирдарёдаги археология ҳаваскорлари тўгараги Эски Ховос қадимий шаҳри қазилмаларидан 3000 дан ортиқ топилмаларни топишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Археология ҳаваскорлари тўгараги жорий йилда Сирдарё вилоят ўлкашунослик музейи ва Гулистон давлат университети мутахассислари ташаббуси билан тузилган. Ишга профессионал ёндашув мақсадида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Археология институти билан 2020 йилгача шартнома тузилган.
Эски Ховос ёдгорлигидан топилган ашёлар орасида II-III асрларга тегишли зардуштийлик дини маъбудаси Анахитанинг ҳайкалчаси, ХII асрга оид чироқ дастагидаги хумо қуши тасвири каби ноёб топилмалар ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)