Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Фарғона шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ўзбекистон Республикасидан Россия давлатига ишчи олиб келиб ишлатиш режасини тузиб, икки танишини Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрига чақириб олади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ҳуқуқ» газетаси.
Сирдарёлик шахс танишларига колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда ишлашлари, ҳар ойда 500 АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи олишлари ҳамда яшаш жойи билан иш берувчи таъминлашини айтади.
Бунга ишонган икки фуқаро 2012 йилнинг 31 май куни йўлга чиқиб, 2012 йил 2 июнь куни Оренбург шаҳрига етиб боради. Бироқ одамфуруш ҳамюртларини ўзига тегишли қурилиш жамоасида ишлашга мажбур қилади. Жабрдийдалар эрталаб соат 8:00 дан тунги соат 23:00 га қадар ишласа-да, 2012 йилнинг октябрь ойига қадар ойлик иш ҳақларини ололмай, уйларига қайтишга мажбур бўлади.
Улар бу ҳақда тегишли жойга мурожаат қилади. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, одамфурушга нисбатан суд томонидан тегишли жазо тайинланди.
Изоҳ (0)