2010 йил декабрь ойидан буён биринчи марта АҚШда бензин нархи бир галлон учун 3 доллар (бир литри – 0,79 доллар)дан пастга тушди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Шундай қилиб, ҳозир бензин АҚШда бир галлони 3,73 доллар бўлган сутдан арзонроққа сотилмоқда. Америка автомоболчилари ассоциацияси (ААА) маълумотларига кўра, одатда бензин нархи кузда пасаяди, бироқ бу йил жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши натижасида пасайиш янада тезлашган.
Ғарбий Техас оч нефти туридаги «қора олтин» якунланаётган ҳафтада Нью-Йорк Товар биржасида 0,7 фоизга арзонлашиб, бир баррели 80,54 долларга тенг бўлган. Ёқилғи нархининг пасайиши эвазига америкалик истеъмолчилар шу йил ёздагига нисбатан ҳар куни 250 миллион доллар тежаб қолаётгани қайд этилган.
Изоҳ (0)