АҚШнинг Канзас штатидаги аэропортлардан бирида унча катта бўлмаган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда NBC телеканалига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Ҳодиса Уичито шаҳридаги Mid-Continent аэропортида содир бўлган. Самолёт парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича марказ жойлашган бинога бориб урилган.
Ҳозирги вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. NBC хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган ва беш киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)