Ўзбекистондаги UMS мобил алоқа оператори алоқани йўлга қўйиш бўйича синов ишларини бошлаб юборган. Бу ҳақда iLike.uz блогига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Блогнинг ёзишича, компания ҳозирги вақтда SMS жўнатиш ва қўнғироқларни амалга ошириш хизматларини ёпиқ режимда синовдан ўтказмоқда.
«Авваллари бўлгани каби – ‘халқ ичидан’ синовчиларни танлаб олиш амалиётига ҳозирча мурожаат қилишаётгани йўқ», – дейилади блог хабарида.
Маълумот учун, Россиянинг «МТС» компанияси ҳамда ЎзААТТҚнинг «Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази» ДУК ўртасида ташкил этилган UMS (Universal Mobile Systems) компанияси 1 декабрь куни тижорий фаолиятини бошлаши керак.
Изоҳ (0)