Фарғона вилояти Қува туманидаги хонадонлардан бирида ўтган ҳафта (21-27 октябрь кунлари) ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизматига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Хабар беришларича, хонадонда электр жиҳозлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаган ва бунинг натижасида ёнғин келиб чиққан.
Содир бўлган ёнғиндан уйнинг 2 квадрат метр майдонида пол қисми ва кўрпа-тўшаклар ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида уй эгасининг 3 ёшли неварасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Изоҳ (0)