Таиланднинг Пхукет шаҳрида давом этаётган теннис турнирининг жуфтликлар мусобақасида иштирок этаётган ўзбекистонлик икки теннисчи мағлубиятга учради, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат мусобақанинг жуфтликлар баҳсида ҳиндистонлик Нидхи Чилумула билан тандем ҳосил қилган Влада Якшибарова украиналик дугоналари Александра Корвашвили ва Алёна Сотникова ҳамкорлигига 1:6, 3:6 ҳисобида ютқазди.
Яна бир ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова исроиллик Дениз Хазанюк билан бирга таиландлик теннисчилар — Чаникарн Силакул ва Жулалук Саэ-Юнг жуфтлигига имкониятни курашсиз бой берди. Сабина ва Дениз кортга чиқмади.
Изоҳ (0)