2014 йил январь октябрь ойларида Мексикада 80 нафар чақалоқ «Барселона» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар да Сильва Сантос Жуниор шарафига номланган, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo.
Сўнгги пайтларда Мексикада янги туғилган фарзандларни машҳур футболчилар номи билан аташ оммалашиб бормоқда. Неймардан ташқари «Реал»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду номи 17, «ПСЖ»нинг швециялик футболчиси Златан Иброҳимович номи 3 нафар чақалоққа берилган.
2013 йилда аргентиналик оила фамилиялар исм сифатида берилиши та’қиқланганига қарамай ўз оғлини «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Месси шарафига номлашга муваффақ бўлгани хабар берилган эди.