«Узжелдорпасс» ОАЖ матбуот хизмати МДҲ давлатларининг баъзилари қишки вақтга ўтиши муносабати билан поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда 12news.uz.
Жумладан, 2014 йил 26 октябрь куни соат 14:40 да Тошкентдан Новосибирскка йўл олган 370/369-рақамли поезд 1 ноябрь куни 03:50 да Тошкентга қайтиб келади. 6-рақамли Москва-Тошкент поезди 30 октябрь куни 17:33 да Тошкентга етиб келади.
381/382-рақамли Тошкент-Уфа поезди 2014 йил 28 октябрь соат 00:15 да Тошкентдан йўлга чиқиб, 21:15 да қайтиб келади, 365/366-рақамли Тошкент-Челябинск поезди 29 октябрь соат 00:15 да жўнаб, соат 21:15 да қайтиб келади, 465/466-рақамли Тошкент-Оренбург поезди 1 ноябрь куни соат 00:15 да йўлга чиқиб, 21:15 да қайтиб келади.
Изоҳ (0)